Сайёр қабул ўтказилди

Президентимизнинг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида барча сектор раҳбарлари аҳолининг ижтимоий иқтисодий аҳволини ўрганиш мақсадида сайёр қабуллар ўтказиши белгилаб қўйилган.

Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд тумани ҳокими ва сектор раҳбарлари Мирзо Улуғбек маҳалласида сайёр қабул ўтказди.

Сектор раҳбарлари маҳаллада истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оилаларнинг муаммоларини тинглади. Қабул чоғида аҳоли томонидан, бандлик, тиббий хизмат сифати, нафақа пуллари, маҳалла кўчаларига тош-шағал ётқизиш каби масалалар кўтарилиб, аҳоли томонидан кўтарилган ушбу мурожаатларнинг асосий қисмига ечим топилди.

Қабулда шунингдек туман ҳокими ҳар бир мурожаат ўз вақтида ечилиши, бунга жиддий эътибор қаратилиши лозимлигини таъкидлади. Бундан ташқари вилоят ва туман ҳокимлигига, Халқ қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинди. Бу борада масъулиятсизликка йўл қўйган масъул ходимлар огоҳлантирилди.

 

 

2015-2024 © GOVERNMENT OF DISTRICT. Maked by: SAKTRM