“Гулобод тонги” газетаси таҳририяти масъулияти чекланган жамият сифатида қайта ташкил этилди

Бу қарорни депутатлар Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгашининг ўн бешинчи сессиясида маъқуллади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги
ПФ-6096-сонли “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони бўйича Самарқанд туманида жойлашган “Гулобод тонги” газетаси таҳририяти давлат унитар корхонасини ўрнатилган тартибда хўжалик жамияти сифатида кайта ташкил этиш ва устав капиталидаги давлат улушини хусусийлаштириш белгиланган.

Шундан келиб чиқиб, Халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қабул қилди. Унда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Комиловнинг Самарқанд туманидаги “Гулобод тонги” газетаси таҳририяти давлат унитар корхонасини масъулияти чекланган жамият сифатида қайта ташкил этиш тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинди. Туман ҳокимлиги муассислигидаги “Гулобод тонги” газетаси таҳририяти давлат унитар корхонаси масъулияти чекланган жамият сифатида кайта ташкил этилиши белгиланди.

 

2015-2024 © GOVERNMENT OF DISTRICT. Maked by: SAKTRM