Уй эр-хотин ўртасида бўлинди

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд туман бўлимида фуқаролик ишлари бўйича Тайлоқ туманлараро судининг суд ҳужжатига асосан жавобгар Амин Каримовдан даъвогар Мавлуда Раззоқова фойдасига умумий мулк ҳисобланган Самарқанд тумани, Гулобод шаҳарчаси, Навобод кўчаси 5/16-хонадондаги улуши ҳисобидан 72 млн. 343 минг сўм ундириш белгиланган.
Суднинг ҳал қилув қарори 27.02.2020 йилда куч киргач Бюронинг туман бўлимига юборилган ҳамда давлат ижрочиси томонидан жавобгар А.Каримовга суд қарори ижросини таъминлаш ҳақида қарор юборилган.
Пандемия муносабати билан бир муддат ижро ҳужжати бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари тўхтатилган бўлсада, карантин талаблари юмшатилгач ижро ҳужжати бўйича қарздор А.Каримовга суд қарори ижросини таъминлаш талаби қўйилганида турли важ-карсонлар билан белгиланган суммани тўлашдан бўйин товлаган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида А.Каримовнинг яшаш манзилида ўтказилган кўздан кечириш давомида эҳтиёжидан ортиқча мулклари мавжудлиги аниқланиб хатланган ҳамда ушбу жараёнга маҳалла фаоллари аралашиб қарздор тарафни ўртага олишган. Суд қарори талаби мажбурийлиги ва уни бажаришдан қочиш бефойда эканлигини тушунгач А.Каримов 72 млн. 343 минг сўм улуш қисми ҳамда суд харажатларини келтириб берди.
Бўлимда ундирувчи М.Раззоқова 72 млн. 343 минг сўм пул маблағларини тўлиқ санаб қабул қилиб олиб бу ҳақда тилхат тақдим қилди, ўз навбатида ижро ҳужжати ижроси тўлиқ таъминланганлиги сабабли тамомланди.
Мажбурий ижро бюроси туман бўлими.

2015-2024 © GOVERNMENT OF DISTRICT. Maked by: SAKTRM