Миллий гвардия ходимлари замонавий бинога эга бўлди

Ватан ҳимоячилари куни арафасида Миллий гвардия Самарқанд вилояти қўриқлаш бошқармаси 13-алоҳида отрядининг (Самарқанд тумани) янги маъмурий биноси фойдаланишга топширилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Эшқобулов, Миллий гвардия вилоят бошқармаси бошлиғи Л.Яхшиликов иштирок этиб, ходимларни янги бино билан табриклади.

Замон талабларига мос реконструкция қилиниб, жиҳозланган бинода ходимларнинг самарали ишлашлари учун барча шароит яратилган. Навбатчилик қисми ва мониторинг хонаси қўриқлаш хизматининг энг сўнгги русумдаги техника ва қурилмалари билан таъминланган. Бинода тиббиёт, ўқув, фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш, ходимларга психологик хизмат кўрсатиш хоналари, кичик спортзал, кутубхона, 20 ўринли ошхона ва бошқа хоналар мавжуд.

Хусусан, ходимларнинг руҳий ҳолатини бошқаришга кўмаклашувчи психологик машғулотлар хонасида барча қулайликлар мавжуд бўлиб, бу ерда бошқарма психологлари томонидан ҳар бир ходим билан индивидувал суҳбат олиб бориш имконияти мавжуд. “Обод маҳалла – хавфсиз маҳалла” тамойили асосида бино жойлашган Хўжа Аҳрор Валий-1 маҳалласида видеокузатув камералари ўрнатилган.

Шунингдек, тадбир доирасида хизмат фаолияти давомида юқори натижаларга эришган ходимларга навбатдаги махсус унвонлар берилди.

 

 

2015-2024 © GOVERNMENT OF DISTRICT. Maked by: SAKTRM