Ҳоким ёшлар билан учрашди

Самарқанд туманидаги “Мирзо Улуғбек” маҳалласида ташкил этилган учрашувда 50 га яқин ёшлар иштирок этди.

Учрашувда ёшлар имтиёзли кредит олиш, иш билан таъминлаш, спорт майдонларини қуриш, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ер ажратиш каби масалалар билан мурожаат қилди.

Масалан, Баҳора Раҳматуллаева тикувчилик фаолияти билан шуғулланган. Қўли гул чевар қизлардан бири. Аммо тикув машинаси йўқлиги учун бугун туман ҳокимининг қабулига келди. Мурожаатдан сўнг Баҳора яқин кунларда тикув машинаси билан таъминланадиган бўлди.

Шу каби мурожаатлар мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди. Ҳар бир мурожаатнинг ижроси учун маълум муддат белгилаб берилди.

2015-2024 © GOVERNMENT OF DISTRICT. Maked by: SAKTRM