Бугун, 14 февраль – ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд куни.
Юртимизда улуғ шоирнинг 536 йиллиги нишонланмоқда.