Навбатдаги сайёр қабул

Бугун, Самарқанд тумани ҳокими Шухрат Джамалов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд туманидаги Халқ қабулхонаси мудири, туман прокурори, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, Фуқаролик ишлари бўйича Тайлоқ туманлараро суди раиси ҳамда тумандаги бошқа ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирокида навбатдаги аҳолини сайёр қабулини Янгиариқ маҳалласида ўтказди.  Қабулда 23 нафар фуқаролардан 40 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Аҳоли томонидан кўтарилган масалалар орасида жамоат транспортидаги муаммолар, уй-жойларни кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, моддий ёрдам кўрсатиш, ер ажратиш, электр таъминотидаги қисқа узилишларни бартараф этиш каби мурожаатларга тўғри келди. Қабул давомида мурожаатларнинг 19 таси жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатларни ўрганиш ва муаммоларни бартараф этиш қўшимча вақт талаб этиши сабабли тегишли ташкилотларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.


 

 

 

 

 

 

 

 

 


Шу куннинг ўзида Янгиариқ маҳалласида яшовчи аҳоли хонадонларига кириб, мавжуд муаммолар ўрганилди. Кўз касаллиги бўйича биринчи гуруҳ ногирони Ш.Ҳайдарованинг томорқаси ҳайдалиб, экин экиши учун тайёрлаб берилди. 3 та кам таъминланган оиланинг томорқа ерлари шудгор қилиб берилди. 19 та оиланинг ер майдонида баҳорги экинлар экилмаганлиги аниқланди. Улар орасида тушунтириш ишлари олиб борилди ва қисқа муддатда томорқадан самарали фойдаланишга даъват этилди.


 

 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2024 © GOVERNMENT OF DISTRICT. Maked by: SAKTRM