Самарқанд туманига ҳоким тайинланди

Бугун - 30 июль куни ўтказилган халқ депутатлари Самарқанд тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

Сессия ишида вилоят ҳокимлиги вакиллари, вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари ҳамда халқ депутлари Самарқанд тумани кенгашининг депутатлари қатнашишди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди.

Шу кунга қадар Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келган Мавлонов Носир Мамарасулович Самарқанд тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

2015-2024 © GOVERNMENT OF DISTRICT. Maked by: SAKTRM