Аҳолига чакана банк хизматлари кўрсатиш ривожлантирилади

Президент қарори (ПҚ–4540-сон, 30.11.2019 й.) билан унитар корхона шаклидаги ”Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамият шаклида қайта ташкил этилди.

Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси давлат номидан “Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖнинг таъсисчиси ҳисобланади.

Қарорда “Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖ фаолиятининг асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари белгиланди, дея хабар қилди ҳуқуқий ахборот канали.

Жумладан, АЖ аҳолига чакана банк хизматлари кўрсатишни ривожлантиради, АКТдан фойдаланган ҳолда банк хизматларининг янги турларини жорий этади.
 

2015-2024 © GOVERNMENT OF DISTRICT. Maked by: SAKTRM