Рухшона Обиджонова Республикада муносиб ўрин эгаллади

Ўқувчиларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳақидаги билимларини мустаҳкамлаш мақсадида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Конституция - эркинлигимиз кафолати” мавзусида иншолар танлови жорий этилганди.

Жорий йилнинг 1 декабрь куни Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида мазкур танловнинг республика босқичи ўтказилди. Унда мамлакатимиз вилоятларидан бир нафардан ғолибликни қўлга киритган 8-11 синф ўқувчилари иншо ёзиб, ҳуқуқий саводхонлигини намойиш этишди. Юртимизда қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқ ва манфаатларининг ишончли ҳимоя қилинаётгани, бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар акс этган тақдимотлар қилишди.

Якуний натижаларга кўра, Самарқанд туманидаги 21-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Рухшона Обиджонова 3-ўринга муносиб, деб топилди.

Танлов ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

2015-2024 © GOVERNMENT OF DISTRICT. Maked by: SAKTRM