Сайёр қабулда 30 га яқин масала кўриб чиқилди

Бугун инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилган. Барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилгани сайёр қабулларда намоён бўлмоқда.

Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, энг мақбул сиёсатга айланаяпти. Шу маънода, Самарқанд ҳокими Н.Мавлонов Чоршанбе маҳалласида фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.

Тумандаги корхона, ташкилот, муассаса ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирок этди. Сайёр қабулда аҳолининг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди.

Бу галги қабулда фуқаролар томонидан 30 га яқин масала ўртага ташланди. Ушбу мурожаатларнинг айримлари жойида ҳал этилди. Аксарияти тегишли ташкилот масъулларига масалани ҳал этиш учун йўналтирилди. Қолганига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

2015-2024 © GOVERNMENT OF DISTRICT. Maked by: SAKTRM