Ватан муқаддас - уни ҳимоя қилиш шарафли бурч!

Юртимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан кенг қамровли маънавий-маърифий, тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда. “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” деган ягона, улуғвор шиор остидаги тадбирлар ўзгача шукуҳ билан ўтказилмоқда.

Шу муносабат билан Самарқанд тумани ҳокими ва сектор раҳбарлари 84112 ҳарбий қисмда бўлиб, у ерда хизмат бурчини адо этаётган аскарлар билан учрашди. Тадбирда туман ҳокими Н.Мавлонов сўзга чиқиб, ҳар бир йигит Ватан ҳимоячиси бўлиши, бу муқаддас бурчни шараф билан адо этиши кераклигини таъкидлади. Шунингдек, 14 январ – Ватан ҳимоячилари куни билан самимий табриклади.

Тадбир доирасида хизмат вазифасини муносиб ўтаётган бир гурух аскарлар Самарқанд ва Жомбой тумани ҳокимлигининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

2015-2024 © Samarqand tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM