Мурожаатнома ҳаётимизда қандай аҳамиятга эга?

Image_tadbir: 

Бугун туман ҳокимлигида Юртбошимизнинг Олий Мажлис ҳамда халқимизга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилишга бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

 Унда Ўзбекистон давлат саънат ва маданият институтининг доценти Фарруҳ Турсунов, Тошкент ахборот технологиялари институти Самарқанд филиали доценти Ҳусан Муҳаммадиев, Самарқанд тиббиёт институти профессори Фирдавс Орипов, ташкилот раҳбарлари, маҳаллалар раислари, мактаб директорлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тудбирни туман ҳокими Носир Мавлонов очиб, Мурожаатномада келтирилган фикрларнинг ҳаётимизда нечоғлиқ аҳамиятга эга эканлиги хусусида сўз юритди.

Тадбирда сўзга чиққанлар бугунги кунда барча чиқарилаётган қарорлар, фармойишларда биринчи галда халқнинг бахтли ҳаёт кечиришини таъминлаш мақсад қилинганини таъкидлашди. Тарғибот гуруҳи аъзолари Мурожаатноманинг моҳияти, унда белгиланган устувор вазифалар, шу йўналишда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар юзасидан иштирокчиларга батафсил маълумот беришди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Меҳрож МУСИНҚУЛОВ.

2015-2024 © Samarqand tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM