“Навобод наслли парранда” 4 миллион 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотни экспортга йўналтирди

Самарқанд туманидаги “Навобод наслли парранда” кўп тармоқли фермер хўжалигинаслли парранда ва парранда озуқаси етиштириш, агрокластер йўналишида фаолият юритаётган йирик экспортёр корхоналардан бири.

Айни кунларда бу ерда 300 минг бош наслли парранда парваришланмоқда. Корхона томонидан ойига  2 миллион донадан ортиқ наслли жўжалар етиштирилиб, республикамизнинг қарийб барча паррандачилик корхоналарига етказиб берилмоқда.

Корхона филиаллари Андижон, Хоразм, Сурхондарё, Тошкент вилоятида ҳам фаолият юритмоқда. Дастлаб наслли жўжалар Германиялик ҳамкорлар томонидан етказиб берилган бўлса, бугунга келиб корхона қошидаги инкубация цехида жўжаларни очириш йўлга қўйилган. Хорижнинг замонавий ускуналари ёрдамида ҳар 100 та тухумдан 90-95 та жўжалар очиришга эришилмоқда.

Кўп тармоқли фермер хўжалиги томонидан соатига 20 тонна парранда омухта еми ишлаб чиқарилиб мамлкатимиздаги паррандачилик корхоналари ва Афғонистон, Тожикистон давлатларига экспорт қилинмоқда.

Фермер хўжалиги томонидан жорий йилнинг январь-март ойи давомида 4 млн 200 мингАҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот, Тожикистон, Афғонистон,Қозоғистон,Қирғизистон ва Россия давлатларига  экспорт қилинди.

-Агро кластер томонидан  120 гектар ерда интенсив усулда узумзор барпо этилган бўлиб, узумнинг экспортбоп оқ кишмиш нави парваришланмоқда. Бу ерда гектарига 1 минг 650 дона кўчат экилган бўлиб, табиий узумзорларга нисбатан ҳосилдорлик ҳар гектар ҳисобига5-6 баробарга кўп бўлиши кутилмоқда.

“Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси ахборот хизмати маълумотига кўра, келгусида, ҳар гектар ердан 22-25 тонна экспортбоп узум етиштириб, маҳсулотнинг барчасини саноат усулида қайта ишлаймиз. Натижада, экспорт миқдори 50-55 фоизга кўпайиши экутилмоқда,-дейди “Навобод наслли парранда” кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Ҳайдар Ўроқов.

-Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Самарқанд туман бўлими томонидан кўп тармоқли фермер хўжалиги томонидан паррандачилик йўналишида наслчилик фаолиятини янада такомиллаштириш, узум етиштириш ва уни қайта ишлашни саноат усуслида ташкил этиш юзасидан амалий кўмак бериб келинмоқда. Шунингдек, экспортёр давлатлар томонидан тақдим этилган жўжаларнинг ота-онаси наслини тасдиқловчи маълумотларнинг электрон базаси яратилди - дейди Инспекциянинг Самарқанд тумани бўлими бошлиғи Саъдулло Узақов.

2015-2024 © Samarqand tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM