М А Ъ Л У М О Т Н О М А

 

Самарқанд туман маҳаллий бюджетининг 2021 йилги параметрларида, қабул қилинган давлат дастурларини, Ўзбекистон Республикаси Прездентининг вилоятимизга  қилган ташрифлари давомида берган топшириқлари, шунингдек, миллий валюта сиёсатини эркинлаштириш шароитида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тадбирларини амалга ошириш учун зарур маблағлар кўзда тутилган.

2021 йил 3 ойи давомида туман маҳаллий бюджетини сифатли қилиб ижросини таъминлаш борасида муаян ишлар олиб борилди.

2021 йил туман маҳаллий бюджетининг даромадлари жами 83 млрд 259 млн 544 минг сўмга, шундан феврал ойи якуни билан даромадлар ва тушумлар прогнозининг бажарилишини таъминлаш борасида туманда  муайян ишлар олиб борилди. Натижада, 3 ой давомида туман маҳаллий бюджетининг даромадлар қисми прогнозлари 121,0 фоизга ижро этилиб, прогноз-режада кўзда тутилган    13544,5 млн.сўм ўрнига, ҳақиқатда 16385,2 млн.сўм даромад туширилди ёки прогноз режага нисбатан 2840,7 млн.сўмлик қўшимча маблағ туширилиши таъминланган.

Халқ таълими сохаси буйича 2021 йил 3 ой давомида молиялаштирилган маблағ касса харажати, 1 млрд 858 млн 774 минг сўмга, I-гурух “Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар” бўйича молиялаштирилган касса харажати  976 млн 815 минг сўмни, II-гурух “Иш ҳақига ажратмалар” бўйича молиялаштирилган касса харажати 1-гурух харажатига мутаносиб равишда 232 млн. 151 минг сўмни, IV-гурух “Бошқа харажатлар” бўйича (Коммунал тўловлар хизматлари бўйича "Электроэнергия", "Табиий газ", "Совуқ сув ва оқова" ва бошка коммунал харажатлари ҳамда озик-овкат, доридармон воситалари, тавар моддий бойликлар  бошқа турли харажатлар учун) 649 млн. 808 минг сўм касса харажатларии амалга оширилган.

Мактабгача таълими сохаси буйича 2021 йил 3 ойи давомида молиялаштирилган маблағ касса харажати 2 млрд 864 млн 113 минг сўмга, I-гурух “Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар” бўйича молиялаштирилган касса харажати 164 млн 242 минг сўмни, II-гурух “Иш ҳақига ажратмалар” бўйича молиялаштирилган касса харажати 1-гурух харажатига мутаносиб равишда 39 млн 969 минг сўмни, IV-гурух “Бошқа харажатлар” бўйича  2 млрд 659 млн 901 минг сўмни (Коммунал тўловлар хизматлари бўйича "Электроэнергия", "Табиий газ", "Совуқ сув ва оқова" ва бошка коммунал харажатлари ҳамда озик-овкат, доридармон воситалари, тавар моддий бойликлар  бошқа турли харажатлар учун) касса харажатларии амалга оширилган.

Соғлиқни сақлаш сохаси буйича 2021 йил 3 ойи давомида ҳақиқатда молиялаштирилган маблағ касса харажати 16 млрд 462 млн 853 минг сўмга шундан I-гурух “Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар” бўйича молиялаштирилган касса харажати 12 млрд 169 млн 472 минг сўмни II-гурух “Иш ҳақига ажратмалар” бўйича молиялаштирилган касса харажати 1-гурух харажатига мутаносиб равишда 2 млрд 916 млн 835 минг сўмни ташкил этган.

IV-гурух “Бошқа харажатлар” бўйича 1 млрд 376 млн 545 минг сўмни (Коммунал тўловлар хизматлари бўйича "Электроэнергия", "Табиий газ", "Совуқ сув ва оқова" ва бошка коммунал харажатлари ҳамда озик-овкат, доридармон воситалари, товар моддий бойликлар  бошқа турли харажатлар учун) касса харажатларии амалга оширилган.

 

Маданият ва Спорт сохаси буйича 2021 йил 3 ойи давомида ҳақиқатда молиялаштирилган маблағ касса харажати 1 млрд 250 млн 900 минг сўмга шундан I-гурух “Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар” бўйича молиялаштирилган касса харажати 991 млн 382 минг сўмни II-гурух “Иш ҳақига ажратмалар” бўйича молиялаштирилган касса харажати 1-гурух харажатига мутаносиб равишда 245 млн 743 минг сўмни ташкил этган.

IV-гурух “Бошқа харажатлар” бўйича 13 млн 774 минг сўмни (Коммунал тўловлар хизматлари бўйича "Электроэнергия", "Табиий газ", "Совуқ сув ва оқова" ва бошка коммунал харажатлари, товар моддий бойликлар  бошқа турли харажатлар учун) касса харажатларии амалга оширилган.

 

Ободонлаштириш сохаси буйича 2021 йил 3 ойи давомида ҳақиқатда молиялаштирилган маблағ касса харажати 685 млн 614 минг сўмга шундан I-гурух “Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар” бўйича молиялаштирилган касса харажати 481 млн 775 минг сўмни II-гурух “Иш ҳақига ажратмалар” бўйича молиялаштирилган касса харажати 1-гурух харажатига мутаносиб равишда 119 млн 442 минг сўмни ташкил этган.

IV-гурух “Бошқа харажатлар” бўйича 84 млн 396 минг сўмни (Коммунал тўловлар хизматлари бўйича "Электроэнергия", "Табиий газ", "Совуқ сув ва оқова" ва бошка коммунал харажатлари, товар моддий бойликлар  бошқа турли харажатлар учун) касса харажатларии амалга оширилган.

 

Давлат бошкарув органларини сақлаш буйича 2021 йил 3 ойи давомида ҳақиқатда молиялаштирилган маблағ касса харажати 1 млрд 236 млн 518 минг сўмга шундан I-гурух “Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар” бўйича молиялаштирилган касса харажати 945 млн 784 минг сўмни II-гурух “Иш ҳақига ажратмалар” бўйича молиялаштирилган касса харажати 1-гурух харажатига мутаносиб равишда 233 млн 848 минг сўмни ташкил этган.

IV-гурух “Бошқа харажатлар” бўйича 56 млн 884 минг сўмни (Коммунал тўловлар хизматлари бўйича "Электроэнергия", "Табиий газ", "Совуқ сув ва оқова" ва бошка коммунал харажатлари, товар моддий бойликлар  бошқа турли харажатлар учун) касса харажатларии амалга оширилган.

 

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаш буйича 2021 йил  3 ойи давомида ҳақиқатда молиялаштирилган маблағ касса харажати 1 млрд 632 млн 613 минг сўмга шундан I-гурух “Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар” бўйича молиялаштирилган касса харажати 1 млрд 308 млн 480 минг сўмни II-гурух “Иш ҳақига ажратмалар” бўйича молиялаштирилган касса харажати 1-гурух харажатига мутаносиб равишда 324 млн 133 минг сўм касса харажатларии амалга оширилган.

 

Бундан ташқари, 2021 йил 1 январ ҳолатига эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан туманда озик-овкат захираси жамғармасига 300,0 млн сўм, "YERELEKTRON" ААТга жойлаштирилган ер участкаларнинг архитектура ва режалаштириш топширигини ишлаб чикиш харажатлари учун 53,4 млн сўм, туман хокимлиги бошкарув аппарати ходимлари ва туман хокимлигининг айрим тоифадаги ходимлари устамаси учун 168,9 млн сўм, тумандаги Оҳалик маҳалла фуқаролар йиғинлари ички йўлларни таъмирлаш ҳамда белгиланган тартибда асфальт қопламали йўлга айлантириш учун 300,0 млн сўм, тумандаги 2-сектор штаби биносини иситиш тизимини таъмирлаш штаб аъзоларига шарт-шароит яратиш учун иситиш тизимини жорий таъмирлаш учун 45,0 млн сўм, тумандаги Ширинобод, Жуйиаббос, Миронкул махалла фукаролар йиғинлари биноларини куз-қиш даврида том қисмини жорий таъмирлаш учун 43,0 млн сўм, тумандаги маҳалла фукаролар йиғинларида ободонлаштириш ва кукаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш оҳак тош маҳсулотлари сотиб олиш учун 15,0 млн сўм, тумандаги Самарқанд вилояти суд бошқарувчиларига туманда якунланган тугатишга доир ишлар учун мукофот пуллари ҳисобланиши бўйича 50% яъни 11,4 млн сўм, тумандаги умумтаълим мактабларида ёшларни тугаракларга жалб килиш мақсадида мусиқа ва саънат асбоблари харид килиш учун 10,0 млн сўм, тумандаги  2 та Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида спорт инвентарлари жихозлари билан таъминлашда сотиб олиш учун 10,0 млн сўм, тумандаги ички ишлар органлари таянч пунктларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга профилактика инспекторларига муносиб хизмат шароитларини яратиш учун замонавий комьпютер жамланмаси билан таъминлаш учун 120,0 млн сўм, тумандаги Сулфакабутак маҳалласи ички йўлларни таъмирлаш ҳамда белгиланган тартибда асфальт қопламали йўлга айлантириш учун 559,0 млн сўм, тумандаги Кўсахо маҳалласидаги ички йўлларни таъмирлаш ҳамда 1-сектор Штаби атрофидаги йўлларни асфальт қопламали йўлга айлантириш ҳақида 84,0 млн сўм, Самарқанд тумани санитария эпидимология осойишталик ва жамоат саломатлиги марказида вирусалогия лабаратория бўлими ташкил қилиш учун бинони реконструкция қилиш учун 75,0 млн сўм, тумандаги "Гулобод" махалласида янги қурилаётган махалла маркази биносига бориш ариклар, йўлаклари ва ички йўлини таъмирлаш учун 117,0 млн сўм, Ёшларни қуллаб қувватлаш давлат дастурини ижросини таъминлаш мақсадида 5 дона компютер жамланмаси ва 2500 дона китоблар харид қилиш учун 65,0 млн сўм, тумандаги "Гулобод" махалласида Карши-Тошкент йўлидан туман хокимлиги биноси олдигача бўлган ички йўлини таъмирлаш учун 130,0 млн сўм, тумандаги Урганжи маҳалласи биносини таъмирлаш ҳамда эшик ва дерезаларини Акфа ромларга алмаштириш мақсадида 50,0 млн сўм, туманнинг кўп тармоқли марказий поликлиникасини жорий таъмирлаш ишлари учун 100,0 млн сўм, тумандаги маданият ва санъат сохасида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган ҳамда ушбу соҳада ютуқларга эришган 5 нафар иқтидорли ёшларнинг тўлов контракт пуллари тўлаш учун 37,4 млн сўм маблағлар йуналтирилди.

         Молия бўлими мудири                                               Ш.Восеев

2015-2024 © Samarqand tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM