102 нафар фуқарога ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилди

Самарқанд тумани ҳокими Ш.Джамалов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги ПФ-5421 сонли “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси ўтказиш тўғрисида”ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461 сонли шу ҳақдаги қарори ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов томонидан жорий йилнинг 15 апрел куни вилоят ҳокимлиги йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида туманнинг “Ёшлик” гузари чойхонасида 102 нафар фуқарога “Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳамда умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини бериш ҳақида”ги туман ҳокимининг қарорини топширди. 

 

Тадбир якунида, Ўрташиқ кейинчалик Бадал маҳаллаларида 1 ва 2 сектор аъзолари томонидан аҳолининг хонадонма-хонадон юриши давомида аниқланган камчилик ва муаммоларни мониторинги якунлари ўтказилди. Унда Ўрташиқ маҳалласида жами 64 та, Бадал маҳалласида 21 та мурожаат аниқланган. Мурожаатларнинг аксарият қисми уй-жойини кадастр қилдириш, дори-дармон билан таъминлаш, тиббий ёрдам кўрсатиш, нафақага чиқиш, иш билан таъминлаш, болалар боғчасини ташкил этиш каби масалаларга тўғри келган. Мазкур мурожаатлар туманнинг тегишли ташкилот ва идоралари раҳбарлари билан муҳокама этилиб, уларни ечиш йўллари келишиб олинди.


2015-2024 © Samarqand tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM