Баҳорги ишлар бошлаб юборилди

Келгуси ҳосил тақдири ва фаровонлик шарти бир неча омилларга боғлиқ. Булардан бири ҳар мавсум арафасида, баҳорги ишлар қизғин тусга кириши олдидан ўтказилиши зарур бўлган ариқ ва зовурларни ўз вақтида турли чиқиндилардан халос этиш, тозалаш тадбиридир. Ушбу жараён йил давомидаги турли муаммоларнинг олдини олишга ҳамда аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлашга хизмат қилиши табиий.

“Гулистон агротехсервис” МЧ агрофирмаси ҳудудида бу каби ишлар айни авжида.

- Ҳаво ҳарорати исиши билан ҳар бир деҳқон далага шошилади, - дейди  “Гулистон агротехсервис” МЧ агрофирмаси раиси Умид Саидов. – Биз ҳам баҳорги ишларимизни бошлаб юбордик. Яқинда туман ҳокими келиб бажарилиши лозим бўлган ишлар билан танишиб кетди. Айни кунда эса 5 гектар боғ, 3 гектар узумзорни кесиб, олиб чиқяпмиз. Ўрнига интенсив боғ яратилади. Бунда 50 дан зиёд ишчилар меҳнат қилишмоқда.

Бундан ташқари 1800 метр ариқ ва зовурлар турли чиқиндилардан тозаланди. Шунингдек, 5 гектар боғ ва 5 гектар шафтолизорга шакл берилди. Боғ оралари ағдарилиб, ишлов берилди. Яна қўшимча 10 гектар токзор яратиш ишлари давом эттирилмоқда.

Айтиш жоизки, мавсум аввалидаги ишларни ўз вақтида амалга ошириш, айниқса, туман миқёсида янги интенсив боғ лойиҳаларини яратишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу маънода туман ҳокимлигида ўтказилган йиғилиш анашу лойиҳалар муҳокамасига бағишланди.

Унда интенсив боғ яратишлаги янгича лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш, пировардида сифатли ҳосил олиш, чет эл мамлакатларига экспорт ҳажмини ошириш, аҳоли фаровонлигига еришиш хусусида сўз борди. Келгуси режалар белгиланди.

2015-2024 © Samarqand tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM