Эҳтиромга лойиқ фахрийлар

Юртимизнинг ҳар бир ҳудудида Ўзбекистон “Veteran” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмасининг 26 йиллиги кенг нишонланди. Хусусан, Самарқанд туманида ҳам шу муносабат билан тадбир ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокимлиги вакиллари, корхона-ташкилотлар раҳбарлари, ҳарбий хизматчилар, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Эрта тонгдан туман марказидаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйдилар. Қуръон тиловат қилинди.

Тадбир давомида ҳарбий бурчини ўташ вақтида ҳалок бўлганлар ёдга олинди.

2015-2024 © Samarqand tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM