Туман ҳокимлигида очиқ муҳокама ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 июль куни Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ҳамда вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилишда Самарқанд туман ҳудудида жойлашган спортнинг эшкак эшиш усули бўйича ихтисослаштирилган Олимпия захиралари республика болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ва унга туташ ҳудудда Самарқанд туристик мажмуаси ташкил этиш, шунингдек, туристик машрутлардаги йўлларни таъмирлаш, реконструкция қилиш ва йўл атрофидаги инфратузилма обектларини қуриш ишларини амалга ошириш бўйича тегишли вазифалар белгиланган.

Шунингдек, “Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказиладиган зарарларни қоплаш ҳамда очиқ муҳокама ўтказиш тўғрисида” Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг 2020 йил 5 февралдаги қарори қабул қилинган.

Шунга кўра, фуқароларга тегишли бўлган бино ва иншоотларни бузиб, ер майдони туман захирасига қайтариш назарда тутилган. Туман ҳокимлиги томонидан бузилишга тушган уй-жойлар ҳамда нотурар жойларга зарар миқдорини қоплаш масаласида очиқ муҳокама ўтказилиши режалаштирилган.

Шуларни инобатга олган ҳолда 2020 дил 25 февраль куни соат 15:00 да туман ҳокимлиги катта мажлислар залига ташриф буюришингиз сўралади.

 

Мурожаат учун телефонлар: 66 612-55-44

                               Телеграм: 98 573-66-36

2015-2024 © Samarqand tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM