155 минг туп мевали дарахт экиш ишлари бошланди

Ушбу дарахт кўчатлари биргина “Гулобод” агрофирмаси ҳудудидаги 8 та фермер хўжалигида экилиши мўлжалланган. Айни кунда эса оммавий дарахт экиш ишлари авжида.

- “Гулобод” агрофирмаси ҳудуди 117,5 гектарни ташкил қилади, - дейди агрофирма раҳбари Отабек Илёсов. – Шундан 67,5 гектар майдонга шафтоли, гилос, олма, нок ва бошқа мевали дарахт кўчатларини экяпмиз. Қолган 50 гектар ерда узумзор барпо қилиш ишлари олиб бориляпти. Бунда 140 нафардан ортиқ ишчилар меҳнат қилишмоқда.

Ташкил этилаётган узумзорнинг 37 гектари оқ кишмизга мўлжалланган. Токлар учун шпалер ўрнатиш, сим тортиш ишлари деярли якунига етган. Ҳозирги кунда ҳудудда 31 минг 500 тупдан ортиқ мевали дарахтлар экилди.

Туман ҳокими Н.Мавлонов ҳудуда айни жараёнда олиб борилаётган ишлар билан танишди. Фермер хўжалиги раҳбарларига мавсум аввалидаги ишларни жадаллаштириш, вақтдан унумли фойдаланиш борасида кўрсатмалар берди.

2015-2024 © Samarqand tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM