“Ёш китобхон маскани”га китоблар совға қилинди

Тумандаги “Ёш китобхон маскани”да  навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Унда сектор раҳбарлари, корхона-ташкилотлар масъул ходимлари иштирок этди.

Самимий руҳда ўтган учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан мурожаат қилишди. Хусусан, Ж.Адашкулов томонидан Мирзо Улуғбек махалласида жойлашган спорт майдончасини замонавий кўринишга келтириш ва спорт анжомлари билан таъминлаш масалалари кўтарилди. Шунингдек, М.Шодиева махаллаларда чиқинди сақлаш қутилирини ташкил этиш таклифини билдирди. Мазкур муаммоларни ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Бундан ташқари туманда ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, ёшларда интернетдан фойдаланиш маданиятини ошириш, айниқса, уюшмаган ёшлар билан ишлаш тизимини ишлаб чиқиш бўйича берилган таклифлар юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Тадбирда туман ҳокими Н.Мавлонов, туман ИИБ бошлиғи А.Тошев томонидан “Ёш китобхон маскани”га дасхат қўйилган китоблар совға қилинди.

Рустамжон АХРОРКУЛОВ.

2015-2024 © Samarqand tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM