Коррупйия тараққиётга болта уради

Туман халқ таълими бўлимида “Коррупциясиз соҳа” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Давлат тест маркази вилоят бўлими, туман ҳокимлиги, прокуратура, адлия бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Халимов ва бошқалар таълим тизимида содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг олдини олиш, Президентимизнинг Олий мажлисга мурожаатномасидан келтирилган вазифаларни бажариш бўйича ДТМ томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритди.

Тадбирда коррупция иллатини йўқотиш борасида эътибор қаратадиган жиҳатлар, бунинг учун мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини шакллантириш, айниқса, ёшлар ўртасида кенг тарғибот ишларини олиб бориш юзасидан маълумотлар берилди.

Тадбир сўнгида таълим тизимидаги коррупцион ҳолатлар акс эттирилган видеоролик намойиш этилди.

2015-2024 © Samarqand tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM