Ҳокимлик аппарати ходимлари учун ўқув-семинар ўтказилди

Туман ҳокимилиги ходимларининг навбатдаги ўқув семинари бўлиб ўтди.

Унда ҳудудда камбағалликни қисқартириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ва бу борада амалга ошириётган ишлар натижадорлиги тўғрисида туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Искандар Комиловнинг ахбороти тингланди.

Шундан сўнг туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Фирдавс Раҳимов туманда ғалладан бўшаган ерларга такрорий экин экиш ишларини ташкиллаштириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўз юритди.

Таъкидлаганидек, туманда эртаки экинлар ва ғалладан бўшайдиган жами 2751 гектар майдонга такрорий экинларни экиш ишлари қизғин давом этмоқда. Ҳар бир ҳудуднинг ихтисослашуви, тупроқ-иқлим шароити, ерларнинг мелиоратив ҳолати, унумдорлиги, сув билан таъминланганлигини инобатга олиб, ғалладан бўшаган майдонларга қишлоқ хўжалиги экинларини ўз вақтида тўлиқ экилиши, агротехник тадбирларни бажарилиши устидан назорат ўрнатилган.

Семинарда ходимлар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб қайтарилди.

2015-2024 © Samarqand tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM