Ўз вазифасига масъулиятсиз ёндашган масъулларга чора кўрилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 4 август куни пандемия даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

Унда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхатларини тўғри ва ҳаққоний шакллантириш, ажратилган маблағларни адолатли тарқатиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Йиғилишда аҳолига ижтимоий ёрдам тўловларини етказиб бериш бўйича сектор раҳбарлари ва маҳалла мутасаддиларининг масъулиятига алоҳида эътибор қаратилганди.

Шу муносабат билан туман ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда сектор раҳбарлари, маҳалла раислари иштирок этишди.

 

Унда ҳар бир маҳалла кесимида олиб борилаётган ишлар, кам таъминланган оилаларга кўрсатилаётган моддий ёрдамларни адолатли тақсимлаш, ҳар бир ишни виждонан бажариши лозимлиги таъкидланди. Бундай камчиликларга йўл қўйган масъулларга тегишли тартибда чора кўрилиши қайд этилди. Шунингдек, маҳаллаларда карантин қоидаларига риоя қилиниши, маҳалла ободлигига жиддий этибор қаратиш кераклиги тушунтирилди.

2015-2024 © Samarqand tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM