Давлат хизматлари маркази Қайнамада ҳам фаолият кўрсатмоқда

Самарқанд вилоятининг 16 та ҳудудида фаолият олиб бораётган Давлат хизматлари марказларида аҳолига 130 дан ортиқ хизматлар кўрсатиб келинмоқда.

Бугун Самарқанд туманидаги Қайнама маҳалласида Давлат хизматлари марказининг янги филиали иш бошлади. Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари марказ фаолияти билан танишди.

- Илгари ушбу ҳудуд ва унга туташ маҳаллаларда истиқомат қилувчи аҳоли турли хизматлардан фойдаланиш учун туман ва вилоят марказига келиб кетишган. Бу эса аҳолининг ортиқча вақт ва маблағ сарфлашига сабаб бўларди, – дейди маҳалла фаоли Умида Шайманова. - Давлат хизматлари маркази филиали фаолиятининг йўлга қўйилиши ҳудуд аҳолисини йиллар давомида қийнаб келган муаммолар ечими йўлидаги муҳим қадам бўлди. Шу бугуннинг ўзида мазкур филиалда битта ёш оила тантанали равишда никоҳдан ўтказилди. Маҳалламизда истиқомат қилаётган иккита оила вакилларининг фарзандларига туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар топширилди.

Ушбу маҳаллада фаолият бошлаган филиалда 619 та хонадон тезкор, қулай ва сифатли давлат хизматларини олиш имкониятига эга бўлди.

2015-2024 © Samarqand tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM