Сектор раҳбарлари электр энергиясини ҳисобга олиш, назорат қилиш борасидаги ишларни танқидий таҳлил қилди

Мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар натижасида жамият ҳаётининг барча соҳаларида сезиларли натижалар қўлга киритилмоқда. Илғор инновацион технологияларни жорий этиш, аҳолининг ҳаёт даражасини оширишга катта эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, электр энергетикаси иқтисодий ўсишнинг барқарорлигини ва аҳоли фаровонлигини таъминлашнинг муҳим манбаидир. Ушбу тармоқни модернизация қилиш, энергия қувватларини кўпайтириш ва истеъмолчиларни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш учун салмоқли ишлар бажарилаётир.

Шуни эътиборга олган ҳолда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари электр энергиясини ҳисобга олиш, назорат қилиш борасидаги ишларни танқидий таҳлил қилди.

АСКУЭ тизими электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими ҳисобланади. Туманда мазкур тизимга тўлиқ ўтиш, замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатиш, истеъмолчиларни ушбу тизимга тўлиқ улаш бўйича зарур ишлар олиб борилиши белгиланди.

Йиғилишда юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергиядан мавжуд карздорликларини ундириш белгилаб берилди.  Шунингдек, истеъмолчиларнинг қарздорликларини аниқлаб, шаффофликни таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

2015-2024 © Samarqand tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM