Навбатдаги қабулда қандай масалалар кўтарилди?

Туман ҳокимлигида ўтказилган қабулда фуқаролар солиқдан қарздорликни йўқотиш, моддий ёрдам, уй-жой учун эгалик қарорини чиқариш, ижара пулларини тўшлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Туман ҳокими мазкур масалаларнинг ҳар бирини қонуний кўриб чиқиш лозимлигини таъкидлади. Айрим мурожаатлар рад этилди.

Нодира Мавлонова Юқори Чордара маҳалласида яшайди. У уй-жойини таъмирлашда бир неча бор мурожаат қилган. Ҳар бир мурожаати юзасидан тегишлича моддий ёрдам кўрсатилган, хонадони таъмирлаб берилган. Аммо бугун ҳам шу масалада ҳоким ҳузурига келди.

Туман ҳокими фуқароларнинг айрим мурожаатлари қўшимча ўрганилиб, шунга кўра хулоса қилинишини маълум қилди. Барча мурожаатлар юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

2015-2024 © Хокимият Самаркандского района. Разработан в: SAKTRM