"Ким юртига содиқ бўлса мендирман ўша"

Самарқанд туманидаги 1-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан "Ким юртига содиқ бўлса мендирман ўша" шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Дастлаб, вилоят Миллий гвардия бошқармаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази Самарқанд туман бўлинмаси, туман халқ таълими, жисмоний тарбия ва спорт бўлими ходимлари ҳамкорлигида “Соғлом ҳаёт учун беш минг қадам” юриш тадбири ташкил этилди.

Тадбирда ёшларга Ватан ҳимояси эр йигитнинг муқаддас бурчи эканлиги, унинг ҳар бир қарич ерини муносиб ҳимоя қилиш, юрт тинчлиги йўлида бел боғлаш шарафли касб саналиши тушунтирилди.

Шундан сўнг, республика миқёсида муносиб ўрин эгаллаган спортчилар томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг жанговар чиқишлари, қурол-яроғ кўргазмаси иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

2015-2024 © Хокимият Самаркандского района. Разработан в: SAKTRM