Самарқанд туманида қишлоқ хўжалигида фаолият юритиш истаги бўлган ёшларга ер ажратилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 27 январь куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

Унда тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ёшларнинг мини-технология ва ускуналар харид қилиши учун субсидия ажратиш, кредит олишда суғурта тўлови бўйича кўмаклашиш юзасидан топшириқлар берилган эди.

Бугун туман ҳокимлигида ўтказилган йиғилиш мазкур масалалар ижросига бағишланди. Йиғилишда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, қобилиятини юзага чиқариши учун зарур шароитлар яратиш, ёшларга деҳқончилик учун ер ажратиш тартибини жорий этиш ишлари бошланганини таъкидлади. Шундан сўнг туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ф.Раҳимов ёшларни қишлоқ хўжалигида бандлигини таъминлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш ишларини мувофиқлаштириш бўйича туман махсус ишчи гуруҳи шакллантирилганини маълум қилди.

Қишлоқ хўжалигида фаолият юритиш истаги бўлган ва ажратиладиган ер майдонларидан самарали фойдаланиш имкониятига эга, меҳнатга лаёқатли ёшларга ёшларга қишлоқ хўжалиги экинлари экиш учун фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ерларидан ижарага берилишини таъкидлади.

2015-2024 © Хокимият Самаркандского района. Разработан в: SAKTRM