Самарқанд тумани бўйича "ОПЕН БЮДЖЕТ" порталида 2022 йилда қилинган ишлар бўйича

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрeл кунги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5072 сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатини Кенгашининг 2021 йил 22-апрелдаги ҚК-213-VI-сонли қарори ҳамда ушбу қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022-йил 26 январдаги ҚК-302-сонли қарорини инобатга олиб ва 2021 йил 22 сентябрдаги “Очиқ бюджет ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорлари қабул қилинди. 2022 йил 1 январдан бошлаб, туман маҳаллий бюджетининг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизи миқдорида маблағлар ташаббусли бюджет жараёнига йўналтирилиши ҳамда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбаларининг камида 10 фоизи, 2021 йил 1 июльдан 30 фоизи жамоатчилик фикри асосида тадбирларга сарфланиши кўрсатилган. “Ташаббусли бюджет” жараёнида иштирок этиб, ўз худудингизни ижтимоий ва иқтисодий ривожланиши учун таклиф киритиш ва овоз бериш имкониятига эгасиз. Масалан, хиёбонлар, болалар майдончаси, барпо этиш, ички йўлларни ва ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, экологияни яхшилаш, ичимлик ва оқова суви билан таъминлаш, кўча чироқларини ўрнатиш (таъмирлаш) ва шу кабилар.

Кейинги йилларда маҳаллий бюджетларни шакллантиришда бевосита кенг жамоатчилик иштирок этиб келмоқда.

2022 йил 1 январдан эътиборан республиканинг барча туман (шаҳар)ларида тегишли бюджетларнинг тасдиқланган умумий харажатларининг (391339,0 млн.сўм) 5 фоизи йилда икки маротаба яъни январ ва июн ойларида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га маблағлар йўналтирилмоқда.

Биринчи жараёнда (январ-март ойларида) “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштириш учун туман ҳокимлиги қошидаги “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га 7250,6 млн.сўм (4218,1 млн.сўм параметрдан, 1655,0 млн.сўм эркин қолдиқ, 1377,5 млн.сўм йил бошига қолдиқ) миқдорида маблағлар ўтказиб берилди. Ушбу маблағлардан “Очиқ бюджет” (openbudget.uz) ахборот порталида фуқаролар томонидан “Ташаббусли бюджет” жараёнида иштирок этишлари учун ўз ҳудудларида бир қатор муҳим ижтимоий-иқтисодий муаммоларни бартараф этишлари учун яъни хиёбонлар, болалар майдончаси барпо этиш, ички йўлларни ва ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, экологияни яхшилаш, ичимлик суви ва оқова сув билан таъминлаш, кўча чироқларини ўрнатиш ишларини амалга оширишга таклиф киритадилар ва овоз бериш жараёнида иштирок этдилар.

  “Ташаббусли бюджет” жараёни 2022 йил 1 февралдан
1 апрел кунига қадар уч босқичда ўтказилди.

1-босқич:2022 йилнинг 1 феврал кунидан 22 феврал куни оралиғида таклиф қолдириш жараёни орқали бўлиб ўтди. Бунда фуқаролар томонидан ўз худудидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича “openbudget.uz” ахборот портали орқали
227 та таклифлар билдирилди.

2-босқич:2022 йилнинг 23 февралидан 4 мартигача таклифларни саралаш жараёни, барча таклифлар модерациядан ўтказилиб, ишчи комиссия томонидан кўриб чиқилди ва 95 та таклифлар қабул қилиниб ўтказилди. 132 та таклифлар белгиланган меъзонларга (бир-бирини такрорловчи,  бошқа ҳудудга таълуқли, шахсий хусусиятга эга ва ҳоказолар) мос эмаслиги сабабли рад этилди.

3-босқич:2022 йилнинг 5 мартидан 1 апрел кунигача овоз бериш жараёни бўлиб, бунда қабул қилинган таклифлар доирасида овоз берилади. Бугунги кунда 95 та қабул қилинган таклифлардан17 та таклифлар юқори даражада овоз тўплаб ғолиб деб топилди.

2015-2022 © Хокимият Самаркандского района. Разработан в: SAKTRM