Сайёр қабул – фуқаро муаммоларини ҳал этишнинг мақбул йўли

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, одамларни бугунги кунидан рози қилишда давлат бошқаруви идораларининг халқ ичига кириб бориши, барча даражадаги мутасаддиларнинг аҳоли дардини эшитиши, қувончу ташвишига шерик бўлиши ғоят муҳим саналади.

Халқ билан мулоқот инсон манфаатларини таъминлашда юксак самаралар бермоқда. Куни кеча туман ҳокими Шухрат Джамаловнинг навбатдаги халқ билан мулоқоти сайёр қабул шаклида туманнинг Ўрта Арабхона махалласида ўтказилди.

Унда 34 нафардан ортиқ фуқаролар томонидан 46 дан ортиқ мурожаатлари тингланди. Фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларнинг асосий қисми йўлларни таъмирлаш, ер муносабатлари масаласида, ногиронлик гуруҳини белгилаш,  пенсия тўловлари тўланиши ва бошқа масалалар бўйича келиб тушди. Муаммоларни жойида ҳал этиш борасида тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди. Айрим мурожаатларга тушунтириш берилди, қолган қисмига бажариш учун қўшимча муддат белгиланди.


 

 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2024 © Хокимият Самаркандского района. Разработан в: SAKTRM