Янги мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди

Самарқанд тумани 1-сектор таркибидаги Мехробод қишлоғида бугунги кун талабига жавоб берадиган, 37-сонли мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди. Мазкур муассаса 100 нафар болага мўлжалланган бўлиб, қисқа вақт ичида "Обод қишлоқ" дастури асосида бунёд этилди. Ушбу бинонинг очилиш маросимида маҳалла аҳли, айниқса хотин-қизларнинг қувончи,  жажжи болажонларнинг бахтли болалик ҳиссиётлари барчани қувонтирди. Туман ҳокими Ш.Джамалов тадбир давомида сўз олиб, маҳалла аҳлини мазкур маскан очилиши муносабати билан қизғин табриклади. Шундай тарбия ўчоғини барпо этилишига имконият яратиб берган Юртбошимизга чексиз миннатдорчилик билдирилди.

 

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2021 © Хокимият Самаркандского района. Разработан в: SAKTRM