Кутубхона-китобхонларни чорлайди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 11 январдаги Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берилган топшириғига асосан Самарқанд тумани марказида "Ёшлар кутубхонаси" фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида туман ҳокими Шухрат Джамалов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд туманидаги қабулхонаси  мудири Илхом Муродов, “Нуроний” жамғармаси туман бўлинмаси раиси Ачил Алиев, Кўзи ожизлар жамияти туман бўлими раҳбари Абдулло Нормуродовлар сўзга чиқиб, ёшларни мана шундай илм масканига эга бўлганликлари билан қутладилар.

Мазкур кутубхона виртуал ҳамда электрон кутубхона хизматларини кўрсатиш орқали аҳолининг барча қатламига хизмат кўрсатувчи маърифат маркази бўлди. Кутубхонада ахборот-коммуникация воситаларининг сўнгги ютуқлари мужассамлаштирилган. Унда мутолаа хонаси, муҳокама ва компьютер хонаси, тезкор WI-FI тармоғи мавжуд. Мазкур кутубхона 5000 мингдан ортиқ китоб фондига эга бўлиб, бир вақтнинг ўзида 50 нафарга яқин китобхонга хизмат кўрсата олади.
Кутубхонада кўриш қобилияти чекланган фуқароларга кутубхона хизматини кўрсатиш бўйича методик ва мувофиқлаштириш маркази фаолияти ҳам йўлга қўйилди. Кутубхона фонди Луи Брайль алифбосидаги нашрлар, магнит тасмаларига ёзилган «гапирувчи» ўрам ва CD-дисклар, бўртма ҳарфдаги китоблар ва вақтли нашрлар билан таъминланди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгашига қимматбаҳо совғалар топширилди.


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2024 © Хокимият Самаркандского района. Разработан в: SAKTRM