Носир Мавлонов: Қачонки бефарқлик кайфияти йўқолмас экан, ўша жойда жиноят содир бўлаверади

Тумандаги Миронқул маҳалласида яшовчи А.Ш туман ИИБга ариза билан мурожаат қилади. Унга кўра, 2019 йил 4 май куни Янгиариқ маҳалласи ҳудудида жойлашган Мароқанд мол бозоридан Р.Э ва М.Э лар А.Шга тегишли бўлган 8 бош қорамолни жами 73 миллион сўмга савдолашади. Савдо “пишган”дан сўнг, пулнинг бир қисми, яъни 2 миллион сўмни бериб, молларни олиб кетади. Мижозлар қолган 71 миллион сўм пулни беришни истамай, бугунги кунга қадар алдаб келади.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Афсуски, жамиятда бундай манфур кимсаларни тез-тез учратиб турамиз. Ўзгаларнинг мулкини алдов йўллари билан талон-тарож қилиб, жиғилдонига жойлайдиганлар ҳам бор орамизда.

Туман маҳалла жамғармасида айни шу масалалар юзасидан ташкил этилган тадбирда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари жиноятчиликка қарши курашиш, бунинг учун энг аввало, бефарқлик кайфиятини йўқотиш лозимлигини таъкидлади.

- Яқинда Янгиариқ-1 маҳалласи ҳудудида ҳам жиноятга қўл урганлар топилди, - деди туман ҳокими. ­- Жиноятчилар 196 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддасини 2 миллион 500 минг сўмга сотаётган вақтда қўлга олинди. Айтмоқчи бўлганим, бунда маҳалланинг ҳам, профилактика инспекторининг ҳам эътиборсилиги бор.

Тадбирда шунингдек, маҳаллада жиноят содир этилмаслиги учун нималарга эътибор қаратиш кераклиги тушунтирилди.

2015-2020 © Хокимият Самаркандского района. Разработан в: SAKTRM