Вилоят ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида туманимиз энг фаол, деб эътироф этилди

Шунингдек, саноатда коорперация алоқаларини кенгайтириш борасида энг фаол корхона номинацияси бўйича Самарқанд туманидаги “Стеклопластик” масъулияти чекланган жамияти биринчи ўринни эгаллади.

Уч кун давом этган ярмаркада қолган бешта номинация бўйича ҳам (жами еттита номинация) ғолиблар номи аниқланди.

Хусусан:

* маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш борасида энг фаол корхона йўналишида Самарқанд туманидаги “Inter Kristal savdo servis” корхонаси;

* саноат маҳсулотлари экспортида энг фаол корхона йўналишида Самарқанд шаҳридаги “Sam Antep gilam” қўшма корхонаси;

* энг фаол корхона йўналишида Самарқанд шаҳридаги “Gold brend mebel” масъулияти чекланган жамияти;

* энг жозибадор савдо белгиси (бренди) номинациясида Самарқанд шаҳридаги “The best” (Net Product Lux) корхонаси;

* саноат корхоналари орасида сифатни бошқариш ISO 9001 халқаро стандарти жорий этган энг илғор корхона йўналишида Самарқанд шаҳридаги “Samarqand Apparel” хорижий корхонаси биринчи ўринни қўлга киритди.

Тадбирда 2019 йил маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга оширишда фаол иштирок этган раҳбар ва мутахассислар вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.