Эътибордан шод кўнгиллар

Юртимизда кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, айниқса, байрам арафасида уларга моддий-маънавий ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор берилаётгани халқимизга хос меҳр-оқибатнинг ифодасидир.

Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари Бўзи маҳалласида истиқомад қиладиган ногиронлиги бўлган, ёши улуғ инсонлар билан учрашди. Уларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганди.

Хусусан, маҳалладаги 73 ёшли Метин Бахриев хонадаонида бўлди. Байрам билан табриклаб, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди.

- Туман ҳокими ва сектор раҳбарларининг хонадонимизга келиб, байрам билан табриклаганига бошим осмонга етди, - дейди М.Бахриев. – Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан саломатлигим доим назоратга олинадиган бўлди. Шу билан бирга электр энергиясида бироз муаммо бор эди. Бу масала ҳам ҳал этиладиган бўлгани барчамизни хурсанд қилди.

Метин бобо юртимиз тинчлиги, одамларнинг саломатлигини тилаб дуога қўл очди.
Шунингдек маҳалладаги Зоир Отабоев хонадагига ҳам боришди. Хонадондаги муаммоларни ечиш борасида тегишли ташкилот раҳбарларига топшиқ берилди. Ҳамда маҳалла ҳудудидаги ариқ ва зовурларни тозалаш, ҳудуд ободлигини сақлашга катта эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.

2015-2020 © Хокимият Самаркандского района. Разработан в: SAKTRM