Жорий йилда таъмирланиши режалаштирилган йўлларнинг 80 фоизи таъмирланди

 

Самарқанд туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 2020 йилда 33 та объктда 52,2 км узунликдаги йўлларни таъмирлаш режалаштирилган. Хусусан, ички, маҳаллий, давлат ҳамда халқаро аҳамиятдаги йўллар учун жами 10 142 880, 0 минг сўмлик маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Жумладан бугунги кунда, туманнинг ички йўллари учун манзилли дастурга асосан ажратилган маблағ хисобидан Боғитилло маҳалласида 0,675 км, Бухорий маҳалласида 0,460 км, Саримазор маҳалласида 0,350 км ва Янгиариқ  маҳалласида 0,655 км йўл таъмирланди.

Бу борада туман ҳокимлигида ўтказилган семинарда маълумот берилди. Апарат ходимлари иштирок этган тадбирда туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Ш.Жумаевнинг маърузаси тингланди.

Таъкидланганидек, туман маҳаллий аҳамиятидаги йўллар манзилли дастурга асосан ажратилган маблағ ҳисобидан 4К-530 Самарканд ш.-Сочак к.-Эски жума к. 0,500 км, 4К-532 Сам.Оҳалик к.-Янгиариқ к.-М-39 а/й автомобиль йўлини жорий таъмирлаш 1,000 км, 4К-533-Самарқанд ш.-Равонак к.-Тойлоқ к. 1,000 км, 4К-533а-Улуғбек қишлоғига 0,500 км, 4К-565  “Самарқанд ш.-Кимё заводи” автомобиль йўлини жорий таъмирлаш 2,000 км, 4Н-513 б Самарқанд тумани марказига кириш 3,000 км ва 4Н-514 “Самарқанд ш.-Кимё заводи” дўстлик фермерлар уюшмаси автомобиль йўлини жорий таъмирлаш 0,500 км  йўллар таъмирланган.

Қўшимча дастурга асосан ажратилган маблағ хисобидан 4К-566 “Самарқанд ш. - Хишрав ГЭС” а/й жорий таъмирлаш 1,000 км йўллар таъмирланди. Шу билан бирга, давлат аҳамиятидаги йўл, 4Р-23е “М-39 а/й-дан-Самарқанд шаҳрига кириш” а/йўлининг 2,500 кми таъмирланди.

Таъкидлаш лозимки, халқаро аҳамиятдаги йўлларга ҳам катта эътибор берилмоқда. Масалан, М-37а Самарқанд шаҳар а/й йўл 5,000 км йўл мукаммал таъмирланди.

Самарқанд туман ЙФУК томонидан 2020 йилда таъмирлаш режалаштирилган йўлларнинг 2020 йил 15 июль ҳолатига жами 80 фоизлик ишлар бажарилган.

Шунингдек семинарда, туманда олиб борилаётган кенг кўламли қуришиш ишлари, газ, сув, электр тармоқларидаги янгилинишлар борасида аниқ тушунчалар берилди.

2015-2024 © Хокимият Самаркандского района. Разработан в: SAKTRM