Ташқи реклама воситалари қонун талабларига мос келадими?

Бугунги замонда рекламанинг шакллари кўпайди. Ташқи реклама, баннерлар орқали, ОАВ, ижтимоий тармоқлар ёки интернет-реклама ва ҳоказо. Табиийки, реклама бизнеснинг асосий бўғинига айланиб улгурди. Аммо рекламаларнинг барча тури ҳам Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги ҳамда “Давлат тили ҳақида”ги қонун талабларига мос келавермайди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Самарқанд туман бўлинмаси томонидан бу масала ўрганилди.

- Тумандаги  “Қавчинон”, “Гулбоғ”, “Сулфакабутак” маҳаллаларида бўлганимизда маиший хизмат кўрсатиш объектлари, савдо дўконлари олдидаги ташқи реклама, баннерларнинг деярли ҳеч бири қонун талабларига жавоб бермаслиги аниқланди, - дейди туман бўлинмаси раҳбари Меҳрож Мусинкулов. – Айниқса, рекламалардаги имловий хатолар, ундаги суратларнинг халқимиз минталитетига тўғри келмаслиги кишини ташвишга солади. Чунки, ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънавий онгига салбий таъсир қилибгина қолмай уларнинг тилга бўлган муносабатини ҳам шакллантиради.

Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тушунтиришлар берилди. Қонун талабларига зид бўлган реклама пешлавҳалари олиб ташланди.

2015-2024 © Хокимият Самаркандского района. Разработан в: SAKTRM