Мақсади мавҳум мақола

Ушбу мақолани (Аҳоли ҳақми ёки ҳокимият? http://zarnews.uz/eq0) ўқиган одам борки, шундай фикрга бориши тайин. Майли, мақолани эълон қилган одам норозидир, балким жабрланувчидир. Аммо табиий савол туғилади, мақолани, унда билдирилган фикр ва важларни эълон қилишдан мақсад нима?
Масала моҳиятига тушунмасдан, уни ўрганмасдан туриб, “ҳокимликка тош отиш” қайси мантиққа тўғри келади. Ахир ёритилган ҳолатда Самарқанд туман ҳокимлиги судга қарши даъво киритиши мантиқан тўғри эканлиги кундай равшанку. Негаки, суд айнан Самарқанд туман ҳокимлигининг қарорини бекор қилаяпти-ку.
Аммо, яна бир жиҳатга эътибор қаратиш керак.
Тойлоқ туман маъмурий судининг ҳал қилув қарорига асосан, бекор қилинган туман ҳокимининг тегишли қарорлари ҳокимлик томонидан судга апелляция тарзида шикоят хати киритилиши белгиланган эди. Бироқ электрон тизим орқали юбориладиган ҳужжатлар техник сабабларга кўра манзилига етиб бормаган.
Савол туғилади, ҳурматли журналистларимизнинг позициясидан келиб чиқадиган бўлсак, Самарқанд тумани ҳокимлиги ўз қарорини ҳимоя қилмасдан, суд қарорига “лаббай” деб, жавоб беришини керакми? Қани мантиқ?

2015-2024 © Хокимият Самаркандского района. Разработан в: SAKTRM