Самарқанд туманида 2138 гектар майдонга ғалла экилади

2021 йил ҳосили учун Самарқанд туманида 2138 гектар майдонга ғалла экиш режалаштирилган. Ғалладан юқори ҳосил олиш учун албатта ғалла экилган майдонларни пешма-пеш суғориш, сув йўлларини тартибга келтириш, агротехник тадбирларни ўз вақтида бажариш, ер тайёрлаш, дон экиш ва суғориш отрядлари ишини тўғри ташкил этиш, уларга барча шароитларни яратиб бериш энг муҳим омилдир.

Тумандаги “Чордара” агрофирмаси ҳудудидаги “Дилшода Бахлилова” фермер хўжалигида ташкил этилган семинарда ушбу масалалар муҳокама этилди.

- “Чордара” агрофирмаси ҳудудида 194 гектар ғалла экиладиган майдонлар мавжуд, - дейди туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Хуршид Ўроқов. – Ҳудудда ғалла экиш ишлари бошлаб юборилган. Жорий йилнинг 15 октябрига қадар тумандаги жамики ғалла экиладиган майдонлардаги ишларни ўз якунига етказиш белгиланган.

Семинарда 2021 йил ҳосили учун керакли шароитларни яратиш борасида соҳа вакилларига тегишли кўрсатмалар берилди. Шунингдек, пандемия шароитидан келиб чиққан ҳолатлда ғалла экиш жараёнига жалб этилган техникалар ҳамда отрядлар фаолиятини қайта кўриб чиқиш юзасидан зарур чоралар белгилаб олинди.

 

2015-2024 © Хокимият Самаркандского района. Разработан в: SAKTRM