“Табиий газ тармоғинининг эгаси ким: Самарқанд туманидаги ҳолат янги муаммони юзага чиқармоқда” сарлавҳали мақолага муносабат

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Kun.uz сайти орқали “Табиий газ тармоғинининг эгаси ким: Самарқанд туманидаги ҳолат янги муаммони юзага чиқармоқда” сарлавҳали мақоласи чиқди. Унда Самарқанд тумани “Ражабамин” маҳалласида яшовчи ҳусусий тадбиркор Хосият Раҳимованинг газ таъминотидаги муаммолари келтирилган. “Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиали масъуллари Самарқанд туман ҳокими ўринбосари, туман ИИБ бошлиғи, туман прокурори ва маҳалла раиси, маҳалла нозири ҳамкорлигида ўрганишлар олиб борилиб, қуйидагилар маълум қилинади.

Хосият Раҳимова хонадони Самарқанд тумани ва Самарқанд шаҳрининг чегарасида жойлашган. Маълумотлар кўра, Х.Раҳимова уйни сотиб олган пайтда (бундан 28 йил аввал) Самарқанд шаҳридаги газ тармоғига уланганлиги аниқланди. Истеъмолчи ўтган давр мобайнида “Samarqandshahargaz” газ таъминоти бўлимининг тармоқларидан фойдаланиб келган ва ҳеч қандай муаммо бўлмаган. Аммо ўз уйидан хусусий боғча очгач, кўшнилари томонидан газ босими пасайиб кетаётганлигидан норози бўлиб, боғча бир неча бор тармоқдан узиб қўйилган.

Ўрганишлар жараёнида, Самарқанд туманидаги “Ражабамин” МФЙ 1986 йилда газлаштирилган бўлиб, тадбиркор иш жойи деворидан ўтувчи қувур (“Samarqandtumangaz” газ таъминоти бўлимига тегишли тармоққа уланган) 2012 йилда мазкур маҳаллада янги қурилган уйлар учун хонадон эгалари томонидан асосий тармоқдан тортилганлиги маълум бўлди. Учрашувда ҳудуддаги “Samarqandtumangaz” газ таъминоти бўлими истеъмолчилари ҳам мурожаатчининг ушбу тармоққа уланишига норозилигини инобатга олиб, тадбиркор Х.Раҳимовага асосий газ тармоғидан хусусий боғча учун алоҳида янги тармоқ тортиб келиш таклифи берилди. Тадбиркор ўз ҳисобидан қувурлар сотиб олади. Қурилиш-монтаж ишлари “Samarqandtumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан амалга оширишга келишилди.

Шу ўринда, Kun.uz сайти  мухбирининг ушбу мақолада “Олдинроқ ОАВда бошқа бир туман фуқароларининг “Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиали бўлимига тегишли қувурларни кесиб ишлатилгани, бу ҳолат ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўрганилаётгани маълум қилинган эди. Аслида мазкур ҳолатда ҳам фуқаролар ўз ҳисобидан газ тармоғи тортган. Аммо бу тармоқ орадан маълум вақт ўтиб газтаъминот балансида қайд этилган ва фуқароларнинг кейинчалик қувурни кесгани корхонага зарар сифатида баҳоланган.” - дейилган жумлаларига изоҳ бериб ўтмоқчимиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 декабрдаги 493-сонли “Коммунал хизмат кўрсатиш тизими фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида” қарорининг 2-бандида “....идоравий мансублигидан қатъи назар, коммунал мақсадлардаги барча газ қувурлари тармоқларининг “бошкоммунгаз” корхонасининг шўъба корхоналари балансига бепул берилишини ташкил қилсин”,- дейилган.

Мазкур қарорга кўра, 2000 йилгача фойдаланишда бўлган газ қувурлари газ таъминоти идоралари балансига ўтказилган.

“Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM