Туман ҳокимлигида ёшларнинг учрашув ўтказилди

Самарқанд тумани ҳокими Н.Мавлонов, ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси масъул ходимлари ҳамда сектор раҳбарлари ёшлар билан учрашди.

Тадбирда бугунги ёшларнинг жамиятдаги ўрни алоҳида эканлиги, ёшларни тинглаш механизмини йўлга қўйиш давр талаби эканлиги таъкидланди. Яъни ёшларнинг фикри, орзу-интилишлари, мақсади, энг муҳими, муаммоларини тинглаб, уларни ўз ўрнида ҳал қилиш принципи асосида иш тутиш ҳар бир раҳбарнинг асосий вазифаларидан бири эканлиги қайд этилди.

Учрашув давомида ёшлар томонидан бир қатор муаммоли масалалар мавжудлиги, жумладан, иш билан таъминлаш, кредит олиш, ер ажратиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида тикув цехи фаолиятини йўлга қўйиш, иссиқхона қурилиши учун имтиёзли кредит олиш каби муаммолари кўриб чиқилди.

Хусусан, 60 га яқин ана шундай мурожаат келиб тушди. Шунингдек, уларнинг таклифлари ҳам тингланди. Келиб тушган мурожаатларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM