Имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган фуқароларга эътибор кўрсатилди

3 декабрь – “Халқаро ногиронлар куни”. Шу муносабат билан Самарқанд туманидаги имконияти чекланган, ногирон фуқаролар учун дастурхон ёзилди.

Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари мамлакатимизда бир қатор ҳуқуқий хужжатларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашнинг асосий принциплари белгилангани, ногиронлиги бўлган шахсларнинг қадр-қимматини, уларнинг мустақиллигини, танлаш эркинлигини ҳурмат қилиш, ногиронлик белгисига кўра камситилишга йўл қўймаслик, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишдаги имкониятлар тенг эканлигини таъкидлашди.

Тадбир давомсида туман ҳокимлиги томонидан имконияти чекланган, ногирон фуқароларга ногиронлар аравачалари, совға-салом ва озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Тадбирга кўтарингкилик бағишлаш мақсадида санъаткорлар томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди.

Шунингдек, тумандаги барча маҳаллаларда яшаётган ногирон фуқаролар ҳолидан хабар олинди. Уларга совға-салом ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM