Навбатдаги учрашувда ёшлар асосан кредит масаласида мурожаат қилди

Самарқанд тумани иккинчи сектор ҳудудидаги Равонак маҳалласида ўтказилган ҳоким ва ёшлар учрашувида сектор раҳбарлари, ДХХ ходимлари, корхона-ташкилот раҳбарлари ёшларнинг муаммоларини тинглади.

Мурожаат қилиб келган ёшларнинг асосий қисми имтиёзли кредит олиш, бу асосда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни йўлга қўйиш масалаларини ўртага ташлади. 50 га яқин мурожаатлар ичида иш билан таъминлаш, ер ажратиш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашда ёшлар билан ҳамкорлик қилиш масалаларида ҳам мурожаатлар келиб тушди.

Ҳар бир мурожаатнинг ечими назоратга олиниши таъкидланди. Шу ернинг ўзида 10 га яқин ёшларнинг ўзларини қийнаётган муаммоларга ечим топилди. Қолган масалалар юзасида тегишли ташкилот вакилларига топшириқлар берилди.

 

 

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM