Самарқанд туманида янги оилавий корхона ишга тушди

Самарқанд тумани 2-сектор ҳудудидаги Равонак маҳалласида жойлашган “INTERYER MEBEL” оилавий корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

- Корхонамизда 12 киши фаолият олиб боради, - дейди корхона раҳбари Парвина Ниязова. – Хомашёни ички бозордан оламиз. Айни кунда 30 га яқин маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Маҳсулотларимиз ҳам ички бозорга чиқарилади. Келгусида фаолият турини кенгайтириб, рўзғор учун керакли бўладиган барча турдаги мебель ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчимиз. Шу билан бирга ишчилар сонини ҳам кўпайтириш ниятимиз бор.

Сектор раҳбарлари корхонада ишлаб чиқарилган мебель маҳсулотларининг сифати, қулайлиги билан танишди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM