Ҳоким ёшларга мурожаат қилди

Мамлакатимизда ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётга мустақил қадам қўйишлари учун барча зарур шароитларни яратиш, ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларнинг замонавий ахборот технологиялари саводхонлигини ошириш каби долзарб вазифаларни ўз ичига олган бешта муҳим ташаббусини амалга оширишга бугун катта эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадида юртимиз бўйлаб “Ёшлар фестивали” тадбирлари кенг миқёсда ўтказилмоқда.

Мазкур фестивал Самарқанд туманида ҳам ўтказилди. Унда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, ДХХ ходимлари ва ёшлар иштирок этди. Фестивал доирасида туман ҳокими Н.Мавлонов ёшларга мурожаат қилди.

-  Мамлакатимиз қолаверса, туманда олиб борилаётган изчил сиёсат негизида сиз азизларнинг келгусидаги тақдирингиз пойдевори турибди, - деди туман ҳокими. - Ана шундай эзгу ва амалий ишларга замин яратар эканмиз сиз ёшлар, ташаббус ва фаоллик кўрсатсангиз, мен барчангиздан чексиз миннатдор бўламан. Мен сизлардай кўзи ёнган, юрагида ўти бор ёшларни қадрлайман.

 Фестивал сўнгида жамиятда фаол ёшлар тақдирланди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM