Янги йилга янги бинолар аҳолига муносиб совға бўлди

Миронқул маҳалласи Самарқанд туманининг тоғли ҳудудида жойлашган хушманзара манзиллардан бири. Одамлари софдил, болажонлари хушчақчақ. Маҳаллага меҳмон келса, кўтарингки кайфият билан кутиб олади.

Бугун Самарқанд тумани ҳокими ва сектор раҳбарлари, туман тиббиёт бирлашмаси, мактабгача таълим бўлими раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари ушбу маҳаллада меҳмон бўлишди. Боиси бу ерда қўшалоқ байрам. Маҳалла болажонлари учун янги боғча ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатувчи Меҳробод қишлоқ врачлик пунктининг Миронқул филиали қуриб, фойдаланишга топширилди.

- Бугун маҳалла болажонларининг қувончи чексиз, - дейди туман Мактабгача таълим бўлими мудири Азамжон Бегмуродов. - Фойдаланишга топширилган 42-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида 75 нафар болажон тарбияланади. Маҳалла туманнинг чекка ҳудуди бўлишига қарамай боғчада барча шароитлар мужассам.

Шу куннинг ўзида маҳалла аҳли Меҳробод қишлоқ врачлик пунктининг Миронқул филиалини қабул қилиб олди. 2 нафар шифокор ва 7 нафар ҳамшира қишлоқ одамларининг саломатлигига масъул. Замонавий шароитларга эга бино туман ҳокимлиги ва маҳалла фаолларининг ҳашари билан қуриб битказилди. Бинода қўшимча стоматология хизмати ҳам йўлга қўйилган.

Албатта, Янги йилга янги бинолар аҳолига муносиб совға бўлди.

Сектор раҳбарлари ҳамда нуронийлар бу ерда яратилган шароитлар билан танишди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM