Ихтиролар қандай пайдо бўлади

3. Кесилган батон

1912-йилда келиб чиқиши немис бўлган америкалик Отто Роведдер 3 та заргарлик дўконига эгалик қиларди. Лекин у олтин-олмосларни эмас, балки бўш вақтида ясайдиган асбоблари ва механизмларини яхши кўрган.

Бир сафар Роведдер уй бекалари нонни кесишга, айниқса эрталаб бутун оилага нонушта тайёрлаш керак бўлганида, кўп вақт кетишидан шикоят қилаётганларини эшитиб қолган. Бундан ташқари, кесиш жараёнининг ўзи ҳам хавфли ҳолат. Отто ўйланиб қолган ва новвойхоналар учун нонни кесадиган машинани яратишга қарор қилган.

У ўз ғоясидан илҳомланиб, 1916-йилда барча дўконларини сотган ва олган пулига ихтиронинг биринчи прототипини тайёрлашга киришган. У юзлаб чизмалар чизиб, нонни кесадиган ва бўлакларни шляпали металл сим билан бирлаштирадиган биринчи машинани яратган. Бироқ, бир йилдан сўнг ихтирочи меҳнат қилган омборхонада ёнғин содир бўлган.

Ҳаммана нарса кулга айланган – прототип ҳам, чизмалар ҳам. Лекин Отто ортга чекинмаган. Оиласини боқиш ва кейинги ишланмалар учун пул тўплаш мақсадида, мухандис 10 йил давомида қимматли қоғозлар агенти бўлиб ишлаган. 1927-йилда у техник жиҳатдан куйиб кетган прототипга нисбатан янада такомиллашган янги дастгоҳни яратган. Янги машина нонни қоғозга ҳам ўраб берарди.

Бироқ, иш қурилмани новвойхоналарга сотишга келганда, Роведдер устидан фақат кулганлар: унинг кесилган нон сотиш ғоясига ҳеч ким ишонмаган. Отто тез орада банкротга айланиши кутилаётган дўсти Фрэнк Бэнчнинг новвойхонасида қурилмани қўллашни таклиф қилган. Дўстининг йўқотадиган нарсани бўлмагани учун улкан машина цехга ўрнатилган. 1928-йилнинг 7 июлида дунёдаги биринчи кесилган нон сотилган. Янги маҳсулот мислсиз машҳурликка эришган ва 2 ҳафта ичида Бэнч новвойхонасидаги сотувлар 2 000 фоизга ўсган. 1933-йилга келиб ўзини ҳурмат қиладиган қарийб ҳар бир новвойхонада камида битта Роведдер машинаси бўлган, шунингдек тайёрланаётган ноннинг 80 фоизи кесилган шаклда сотилган.

Айтгандек, айнан шу даврда тостерлар ҳам кенг оммалашган. Муваффақият гирдобида қолган Отто Роведдер ўзининг патент ҳуқуқларини Micro-Westco компаниясига сотиб, унинг штатига жойлашган. Нафақасидан аввал эса нон пишириш машиналари бўлимида сотувлар бўйича вице-президент лавозимини эгаллаган.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM