ЖИНОИЙ ЖАРИМА УНДИРИЛДИ

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судининг 2020 йил 10 декабрдаги ҳукми билан судланган қарздор Р.И.дан давлат фойдасига 10 млн. 35 минг жиноий жарима ундириш белгиланган ва суд қарорига асосан ижро ҳужжати Бюронинг Самарқанд туман бўлими томонидан  ижро иши юритилган.

Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига кўра қарздорга ижро ҳужжатининг ижросини ихтиёрий равишда таъминлаш учун муддат берилган.

Мазкур ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21,87-моддаларига асосан тегишли ташликотларга сўровномалар юборилган ва олинган маълумотларга асосан барча мол-мулкларига тақиқ қўйилган.  

 Ижро тадбирлари давомида ижро ҳужжатида кўрсатилган жами 10 млн. 35 минг сўм пул маблағлари тегишли тартибда ундирилиб, ижро ҳужжати амалдаги Қонуннинг 41-моддаси 1-қисмига асосан тамомланган.

Мажбурий ижро бюроси

Самарқанд туман бўлими.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM