Оҳалик маҳалласида 500 метр асфальт ётқизилди

Хабарингиз бор Самарқанд туманининг барча маҳаллаларида туман ҳокими иштирокида сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда. Унда аҳоли ўзларини қийнаётган муаммоларни ўртага ташлаб, уларнинг ижобий ечимини мутасадди раҳбарлар кўмагида ҳал этиш умидида экани ҳам сир эмас.
Шундай қабуллардан бирида Оҳалик маҳалласи фуқаролари бир қатор масалалар хусусида ўз фикрларини билдирди. Жумладан, узоқ йиллардан буён маҳалла аҳлини йўл муаммоси қийнаб келарди. Бундан ташқари йўлнинг нотекис, яроқсиз ҳолатга келиб қолгани ушбу йўлдан ўтувчи транспорт воситаларининг қулай ҳаракатланишига тўсқинлик қиларди.
Қабулда қилинган мурожаатлар назоратга олинди. Билдирилган маскалалар босқичма-босқич ижобий ечимини топмоқда. Бугун ушбу маҳалладаги 18-умумтаълим мактабига олиб борувчи йўлга асфальт ётқизилди. 500 метр узунликдаги асфальт ётқизиш ишлари туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан бажарилди.

2015-2021 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM